Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда илк бор «Qr-book» тизимида ишловчи электрон китоб жавони стендлари жорий этилмоқда

Тошкентда илк бор «Qr-book» тизимида ишловчи электрон китоб жавони стендлари жорий этилмоқда

Фото:Тошкент аграр университети матбуот хизмати

Тошкент давлат аграр университети Инновацион технологиялар асосида махсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш факультети 1 босқич талабаси Саидали Аброр ва унинг жамоадошлари Диёр Ҳамидов, Аброр Юлдошевларнинг «Start-up tashabbuslari-2018» танловида иштирок этаётган  «Qr-book service» лойиҳаси Тошкент давлат агар университетида кенг кўламда жорий этила бошлади. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди. 

Тошкент давлат аграр университетининг ҳар бир кафедрасида ўз йўналишига оид электрон китоб жавонлари кўринишидаги стендлар ташкил қилинмоқда. Ушбу тизим орқали талабалар зарур китобларини қидириш учун вақт сарфламайди. Профессор-ўқитувчилар томонидан тавсия этилган ўқув қўлланма ва дарсликлардан фойдаланиш учун ўз смартфони орқали китобларни электрон нусҳасини «QR-kod» орқали  юклаб олиб фойдаланишлари мумкин.

Фото:Тошкент аграр университети матбуот хизмати

«Ушбу кутубхона талабаларга қўшимча қулайлик яратиш ва уларнинг саводхонлигини ошириш мақсадида ихтиро қилинган, қолаверса ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш, мутолаа маданиятини юксалтириш, борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг ёрқин ифодаси сифатида жорий этилган» -дейди ушбу тизим  тарғибчисиларидан бири Саидали Аброр.

Ҳозирда бу тизим университетнинг ҳудудида, яъни ўриндиқлар, дам олиш масканларида 6та «Qr-book» тизимида ишловчи китоб мутолаа қилиш жойлари ташкил этилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг