Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Раҳбар ва ходимлар вақтининг ярими қоғоз билан ишлашга кетади

Раҳбар ва ходимлар вақтининг ярими қоғоз билан ишлашга кетади

Фото: «egovernment.uz»

«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказида «Миллий ахборот технологиялари» АЖ компанияси бошқарув раиси ўринбосари Ботагоз Касабек бошчилигидаги қозоғистонлик ҳамкасблар билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га марказ ахборот хизмати хабар берди.

Йиғилишда Электрон ҳукумат маркази директори Зафар Раҳматуллаев меҳмонларни «Электрон ҳукумат» маркази фаолияти, электрон ҳукумат тизимининг архитектураси ва амалга оширилган ишлар билан таништирди.

Фото: «egovernment.uz»

Йиғилиш аввалида марказ директорининг биринчи ўринбосари Д.Атажанов давлат бошқаруви тизимини рақамлаштириш, электрон ҳукумат тизимининг ривожланиш босқичлари ҳақида батафсил маълумот берди, статистик маълумотлар ва бизнес жараёнларини оптималлаштириш натижаларини тақдим этди, рақамли трансформациялашнинг келажакдаги истиқболлари хақида маълумот бериб ўтди.

Фото: «egovernment.uz»

Учрашув давомида қозоғистонлик ҳамкасблар ўз лойиҳалари ва Қозоғистон Республикасининг давлат электрон-лицензиялаш маълумотлар базасига (e.license) ва ягона нотариус ахборот тизимига (e.notary) алоҳида эътибор қаратишди.  

Қозоғистон делегациясининг марказга ташрифи давомида меҳмонлар иштирокида АКТ соҳасида тажриба алмашиш бўйича семинар ташкил этилди.

Семинарда меҳмонлар учта тақдимот ўтказишди:

  • TOO «Dynamics Business Technologies» — Иш юритишнинг электрон ҳужжат айланиши тизими.  «Раҳбар ва ходимлар ўз вақтларининг 50 фоиздан ортиғини қоғозлар билан ишлашга сарфлайдилар. Натижада вазифаларнинг 20-30 фоизи ҳал этилмай қолади ёки кечикиб бажарилади» — деди қозоғистонлик мутахассис.
  • ORLEU — масофавий таълим ва тестдан ўтказиш тизими — ходимларни ўқитиш ва ўстириш муаммоларининг замонавий ечими.  Ушбу тақдимотда масофавий таълим тизими ходимларнинг самарали ишлашини таъминлашга қандай ёрдам бериши,  шунингдек масофавий таълим технологиялари тизимининг асосий афзалликлари ҳақида сўз борди.
  • iMAS — Қозоғистон ахборот технологиялари. iMAS тизими ОАВ, ижтимоий тармоқлар,  блоглар,  мессенжерлар,  веб-сайтлар,  форумлар ва ҳар қандай веб-ресурслар,  шунингдек телевидение,  радио ва матбуотларни кузатиб бориш учун Қозоғистондаги энг кучли тизимдир.  Ушбу тизим ташкилотларга турли вазиятларни назорат қилиш имконини беради.

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олдилар, олинган фойдали маълумотлар, таассуротлар ва ташкил этилган семинар учун қозоғистонлик ҳамкасбларга миннатдорчилик билдиришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг