Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рақамли ислоҳотларга технологик пойдевор яратилмоқда — АКТ вазирлиги

Рақамли ислоҳотларга технологик пойдевор яратилмоқда — АКТ вазирлиги

Фото: «Mitc.uz»

2020 йил ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси учун сермаҳсул бўлди. Ўтган йилда телекоммуникация инфратузилмани ривожлантириш борасида ​ кенг кўламли ишлар ва қатор йирик лойиҳалар амалга оширилди, дейилади АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабарида.

Оптик толали алоқа

Қайд этилишича, оптик толали алоқа линияларини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда. 2018 йилда оптик толали тармоқларнинг умумий узунлиги 26,6 минг километрни ташкил этган бўлса, 2020 йилда эса 68,6 минг километргача етказилди. Жорий йил охирига қадар эса ушбу кўрсаткични 118,6 минг киломертгача етказилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда 1 миллионта интернет тармоғига кенг полосали уланиш портлари ўрнатилиб, уларнинг умумий сони 3 миллионга етказилди. 2021 йил охирига қадар портларнинг сони 3,9 миллионгача етказилади.

Мавжуд бўлган ишлаб чиқариш қувватларни модернизация қилиш ишлари натижасида Халқаро интернет тармоғига уланишнинг умумий ўтказувчанлик қобилияти 10 баравар ўсиб, 1 200 Гбит/с. гача етказилди. Маълумотлар узатиш тармоғининг ўтказувчанлик қобилияти вилоят марказлари даражасида 2 баробарга, туман марказлари даражасида эса 4 баробар ошди.

Мобил алоқа

Мобил алоқа тармоқларни ривожлантириш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда республика бўйича 31,7 мингдан ортиқ мобил алоқа база станциялари мавжуд бўлиб, аҳоли пунктларни мобил алоқа билан қамраш даражаси 98 фоизгача етказилди. Жорий йилда мобил алоқа база станциялари сонини 33,7 минггача етказилиши ва мобил алоқа билан қамров даражасини 99 фоизгача кўтарилиши режалаштирилган.

Интернетга уланиш

Ижтимоий соҳа объектларини юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, республикада 10 154 та умумтаълим мактаблари, 5 781 та мактабгача таълим муассасалари ва 3 527 та соғлиқни сақлаш объектлари мавжуд бўлиб, жорий йил 1 декабр ҳолатига 7 150 та (70 фоиз) халқ таълими, 4 581 та (80 фоиз) мактабгача таълим муассасалари ва 2 747 та (78 фоиз) соғлиқни сақлаш объектларига жами 12 867 километр оптик толали алоқа линиялари ташкил этилган ва юқори тезликдаги интернет тармоғига уланиш имконияти яратилган.

Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириши, ўз навбатида, муносиб равишда маълумотларни сақлаш қувватларни талаб этади. Шу мақсадда 2020 йилда 5 Петабайт сиғимли Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази ушга туширилди.

Мазкур чоралар, биринчи навбатда, асосий вазифани амалга оширишга қаратилган, яъни кенг кўламли рақамли ислоҳотларни амалга оширишга имкон берадиган барқарор ва замонавий технологик платформани яратиш, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг