Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рақамли ривожланиш, 5G тараққиёти... Ўзбекистон делегацияси нуфузли анжуманда қатнашмоқда

Рақамли ривожланиш, 5G тараққиёти... Ўзбекистон делегацияси нуфузли анжуманда қатнашмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Шу йилнинг 16-17 сентябрь кунлари Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида Алоқа соҳасида ҳудудий ҳамкорлик (АСҲҲ) Алоқа маъмуриятлари раҳбарлари кенгаши ҳамда АСҲҲ Ахборотлаштириш бўйича мувофиқлаштириш кенгашининг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири хабар бермоқда.

Фото: «Xabar.uz»

Бугун йиғилишнинг биринчи иш куни бошланди. Унда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов раҳбарлигидаги делегация иштирок этмоқда.

МДҲга аъзо мамлакатлар Алоқа маъмуриятлари иштирок этадиган АСҲҲнинг илк йиғилиши 1991 йилнинг 17 декабрь куни Москва шаҳрида ўтказилган. Кейинчалик  йиғилишлар ҳам шу ташкилотга аъзо мамлакатлар пойтхатида бўлиб ўтган. Шу жумладан, Ўзбекистон ҳам ҳам ушбу нуфузли анжуманларга 1995 йилнинг 30-31 май ва 2006 йилнинг 22-23 май кунлари мезбонлик қилган.

Фото: «Xabar.uz»

Айтиш жоизки, Нур-Султон шаҳрида Алоқа маъмуриятлари раҳбарлари кенгашининг 55 ва Ахборотлаштириш бўйича мувофиқлаштириш кенгашининг 25-йиғилишидир. Унда жами 107 нафар иштирокчи иштирок этмоқда. Хусусан, тадбирда Латвия, Литва, Словения давлатлари вакиллари кузатувчи, ЕВТЕЛСАТ ҳукуматлараро йўлдошли алоқа ташкилоти, «Интерспутник» халқаро космик алоқа ташкилоти, Халқаро электралоқа ва Бутунжаҳон почта иттифоқлари, Эрон Ислом Республикаси алоқа маъмурияти ҳам таклиф қилинганлар, GSMA, Huawei Technologies, «ФОПТНЕТ» МЧЖ вакиллари маърузачи мақомида иштирок этмоқдалар.

Фото: «Xabar.uz»

Икки кунлик йиғилишда ташкилотга аъзо давлатларда рақамли ривожланиш, 5G технологиялари тараққиёти, алоқа тармоқларида содир этилаётган фирибгарликка қарши кўрилаётган чора-тадбирлар, «НейшнСат» космик қурилмаларининг янги авлоди бўйича инновацион лойиҳалар, Бутунжаҳон почта иттифоқи ташкил этилганинг 145 йиллигини нишонлашга тайёргарлик сингари жами 20 дан зиёд масалалар кўриб чиқилиши ва қарор қабул қилиши белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг