Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Razor Turbo Jetts»: XXI асрнинг ҳаракатланиш воситаси

«Razor Turbo Jetts»: XXI асрнинг ҳаракатланиш воситаси

Фото: «4PDa»

«Razor» компанияси ўзининг «Turbo Jetts» дея номланган электророликларини тақдим этди. Қулай ўлчам ва унчалик оғир бўлмаган (2,3 килограмм) оёқ кийимни исталган вақтда рюкзакка солиб, сайрга отланиш мумкин, деб хабар беради «4PDa».

Мазкур ролик худди кроссовка каби оёққа кийилади. Ўлчамлари универсал — 25 дан 46 гача бўлиб, 9 ёшдан катта болалар бемалол ундан фойдаланишлари мумкин. Биргина чеклов — электроролик эгасининг оғирлиги 80 килограммдан ошмаслиги керак, акс ҳолда унинг аккумулятори тез ўтириб қолади.

Ролик двигатели ҳаракат бошланиши билан автоматик равишда ишга тушади. 12 вольтли аккумулятор роликнинг товон қисмига ўрнатилган. Максимал тезлиги соатига 16 километрни ташкил этади. 80 ваттли электродвигателнинг бир марталик қуввати 30 дақиқага етади.

Компания ходимларининг таъкидлашича, янги қурилмадан исталган одам фойдаланиши мумкин, бунда ҳеч қандай қийинчилик юзага келмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг