Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда 7 поғонага кўтарилди

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда 7 поғонага кўтарилди

«Ookla» компанияси Speedtest.net сервиси 2020 йил март ойи натижаларига кўра, янги маълумотларни эълон қилди. Speedtest Global Index рейтингида Ўзбекистон яна етти поғонага кўтарилди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Интернет тезлиги бўйича рейтингда Ўзбекистон ҳозирги кунда 95-поғонани эгаллаб турибди (176 та давлат қаторида) ва бир ойда 7 ўринга, бир йил ичида эса 36 позицияга кўтарилиш кузатилди. Бу мазкур давр бўйича энг юқори ўсиш бўлди.

Умуман, охирги йил натижаларига кўра Ўзбекистонда симли интернет тезлиги 2,3 баровар ўсди – 11,62 Мбит/С.дан (2019 йил март ҳолатига) 26,92 Мбит/С.гача (2020 йил март ҳолатига).

Мобил интернет тезлиги бўйича ҳам Ўзбекистон ижобий натижа кўрсатди: ҳозирги кунда мамлакатимиз 133-ўринни эгалаб, 2020 йил февраль ҳолатига кўра битта позицияга кўтарилди.

Маълумот учун: Speedtest портали интернет тезлигини текшириш учун умумжаҳон интернет фойдаланувчилар томонидан ишлатилади. Портал фойдаланувчилар томонидан берилган маълумотлар асосида таҳлил олиб боради ва маълумотлардан доимий равишда рейтинг тайёрлайди ва эълон қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг