Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Robomart» — дунёдаги биринчи ҳайдовчисиз бошқариладиган озиқ-овқат дўкони

«Robomart» — дунёдаги биринчи ҳайдовчисиз бошқариладиган озиқ-овқат дўкони

Фото: «ITC.ua»

«Robomart» жамоаси ҳайдовчисиз бошқариладиган электро минивенларни яратишга қарор қилди. Улар ўтган йили омадсизликка учраган «Bodega»нинг камчиликларини бартараф этишга ҳаракат қилган, деб хабар берди «ITC.ua».

«Robomart» яратувчиларининг аниқлашича, сотиладиган маҳсулотларнинг 60 фоизи тез бузиладиган товарлар ҳисобига тўғри келади, шу билан бирга онлайн-сегментни бу турдаги маҳсулотларнинг 5 фоизигина ташкил этади. Масала шундаки, бундайин маҳсулотларни етказиб бериш анча қимматга тушади, шунингдек, кўплаб харидорлар оффлайн-дўконларга боришни маъқул кўради.

Компания томонидан ўтказилган сўровларга кўра, 26-44 ёш орасидаги 85 фоиз америкаликлар айнан шу сабаб мева ва сабзавотларни онлайн-дўкондан сотиб олмайди, бироқ 65 фоизи «Robomart» фургонини ҳафтада бир мартадан кўпроқ чақиришга тайёр эканлигини билдирган.

«Robomart» концепти ушбу масалани қуйидагича ечади — харидор шунчаки мобил дастурдаги тугмани босиб, фургонни ўз уйига чақириш керак бўлади (худди «Uber» таксилари каби). Харидорлар кўрсатилган мазилга етиб келган ғилдирак устидаги дўконнинг эшигини айнан ўша дастур ёрдамида очади ва керакли маҳсулотни танлайди. 

«Robomart» мутлақ автоном шаклда, ҳайдовчисиз ҳаракатланади. Бундан ташқари улар симсиз қувватлантириладиган станциялар орқали мустақил қувватлана олади. Бир марта қувватланиб 130 километр масофани босиб ўтишга қодир, максимал тезлиги соатига 40 километрни ташкил этади.

«Robomart»нинг дастлабки прототипи CES 2018 кўргазмасида намойиш этилади, шунингдек, уни Калифорния йўлларида синаб кўриш учун ариза берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг