Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Робот-акробат иккиталик сальтони амалга оширишни ўрганиб олди (видео)

Робот-акробат иккиталик сальтони амалга оширишни ўрганиб олди (видео)

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

«Stickman» — бу узунлиги 2 метрга етадиган механик оёқ. У ўзаро шарнирлар билан боғланган учта алюминий қисмдан иборат. «Stickman» конструкцияси гимнастикачиларнинг ҳаракатини такрорлашга қодир қилиб ишланган, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».

Робот-акробатнинг корпусида учта сенсор мавжуд. Улар турли йўналишларга қараб жойлаштирилгани сабаб, «Stickman» ўзининг қандай баландликда эганлигини «тушунади».

Робот ҳатто ҳавода айланиш вақтида ҳам ергача қанча масофа борлигини аниқ билади.

Робот ихтирочиси ҳисобланувчи «Disney Research» фирмаси кейинчалик «Stickman»га қўшимча сенсорларни ўрнатиб, унга анчайин мураккаб машқларни бажартириш ниятида. Бундан қандай мақсад кўзлангани ҳозирча номаълум.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг