Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Робот баскетболчи профессионалларни доғда қолдирди (видео)

Робот баскетболчи профессионалларни доғда қолдирди (видео)

Фото: «DailyTechInfo»

«Toyota Engineering Society» мутахассислари «CUE» номини олган одамсимон роботни яратди. У коптокни баскетбол саватчасига профессионал ўйинчилардан ҳам аниқроқ ташлашга қодир, деб хабар берди «DailyTechInfo».

Роботнинг бу каби аниқликда ишлашига унга ўрнатилган сунъий интеллект тизими ёрдам беради. Тизим унчалик узоқ бўлмаган масофадан коптокни саватга 100 фоиз аниқликда тушишини таъминлайди.

Қизиқ жиҳати, «CUE» роботини 17 нафар мутахассисдан иборат жамоа ўзининг бўш вақтида яратган. Бундан ташқари ушбу мутахассислар роботлашган тизим ва сунъий интеллект борасида умуман тажрибага эга эмас. Улар иш жараёнида керак бўладиган барча маълумотларни турли онлайн-манбалардан олишган ва «CUE»ни деярли нолдан бошлаб йиғишган.

«CUE» бўйининг баландлиги 1,9 метрга тенг, аммо у оғир платформага ўрнатилгани сабаб бирор-бир баскетбол учрашувида қатнаша олмайди.

«CUE» ўрта масофадан баскетбол саватчасига коптокларни 100 фоиз аниқликда тушира олади, бу натижа профессионал баскетболчиларнинг натижасидан ҳам яхшироқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг