Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Робот Софиянинг «синглиси» пайдо бўлди

Робот Софиянинг «синглиси» пайдо бўлди

Фото:«Укринформ»

Бутун дунёга машҳур София исмли роботни яратган Гонконгнинг «Hanson Robotics» компанияси Софиянинг мини-версиясини яратди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди. 

«Кичик София Софиянинг синглиси ва «Hanson» оиласининг янги аъзоси»,-дейилади компания хабарида.

Маълум қилинишича, кичик роботнинг бўйи 14 дюйм бўлиб, у 7 ёшдан 13 ёшгача бўлган болалар учун дастурлаш ва сунъий интеллектни қизиқарли машғулотга айлантиради.

Кичик София опаси сингари юриш, сўзлаш, қўшиқ куйлаш, ўйнаш ва латифалар айтиш каби амалларни бажара олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг