Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«LG» саёҳатчилар ва харидорлар учун 3 турдаги робот-ёрдамчиларни яратди

«LG» саёҳатчилар ва харидорлар учун 3 турдаги робот-ёрдамчиларни яратди

Фото: «NV.ua»

«LG» энг йирик CES маиший электроника кўргазмасида меҳмонхоналар, аэропорт ва дўконлар учун ўз роботларини тақдим этади, деб хабар берди «NV.ua».

«LG» компанияси 9—12 феврал кунлари Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган CES кўргазмасида буюмларни ташишга мўлжалланган уч турдаги робот ёрдамчиларини намойиш этади. Улар ичимликларни, жомадон ёки сумкаларни, ё бўлмаса дўкондан харид қилинган буюмларни таший олади.

Улардан бири меҳмонхона ва аэропортларда ичимлик ҳамда егуликларни манзилга етказиб беришга мўлжалланган ҳаракатланувчи патнис билан жиҳозланган.

Иккинчиси эса аэропортлардаги юкларни таший олади, шунингдек, рейслар учун тезкор рўйхатдан ўтказиш хизматини таклиф қилади.

Роботларнинг учинчи тури дўконга ташриф буюрганларнинг ортидан юради, улар харид қилган маҳсулотларни йиғиб, нархини ҳисоблаб боради.

Ушбу роботлар «LG» томонидан шу турдаги қурилмалар учун яратилган янги «СLOi» бендининг бир қисмига айланади. «LG» уларни фақатгина концепт кўринишида чиқарганини ҳисобга оладиган бўлсак, улар ҳозирча сотувга чиқарилмайди. Тахминларга кўра, компания уларни яқин орада жамоат жойларида синовдан ўтказишни бошлайди.

«LG»нинг иккита роботи Жанубий Кореянинг Инчхон халқаро аэропортида синовдан ўтказилган. Робот «ёрдамчилар» малакатда бўлиб ўтадиган қишки Олимпиада вақтида меҳмонларни кутиб олишда ҳам хизмат қилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг