Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Роботларни йиғиш ҳамда уларни дастурлашни ўрганмоқчимисиз? «Баркамол авлод»га боринг!

Роботларни йиғиш ҳамда уларни дастурлашни ўрганмоқчимисиз? «Баркамол авлод»га боринг!

Фото: «Xabar.uz»

STEM (Science, Technology, Engineering and Mathematics — фан, техника, муҳандислик ва математика) таълим услубини жорий қилиш ва кенг қамровда тарғиб қилиш мақсадида, Халқ таълими вазирлиги томонидан «Баркамол авлод» Республика болалар ўлкашунослик ва экология маркази таркибида робототехника бўйича таълим курслари ташкил этилмоқда.

Бу курслар «RoboCraft» махсус курслари бўлиб, машғулотларда ўқувчилар роботларни йиғиш ҳамда уларни дастурлашини ўрганиши мумкин. Мазкур курс асосчилари томонидан ўқув жараёнида ўзига хос ёндашув жорий этилиши, шунингдек, машғулотларни замонавий таълим моделларига таянган ҳолда ўтиш таклифи берилган. Хусусан, курс машғулотлари STEM методикаси асосида ўтилади. Ушбу таълим модели ўқувчиларга нафақат билим олиш, балки уларни амалда қўллашда ҳам кўмак беради. Бу эса ёшларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириб, келажакда ўзи танлаган касбга осон мослашишига замин яратади.

Ҳозирги замон ва унинг талаблари жадал равишда ривожланиб бормоқда. Келгуси 30 йил ичида дунё қай тарзда ўзгаришини аниқ билмаймиз, ҳатто келгуси 30 йил ичида мутлақо янги касблар пайдо бўлади. Масалан, работотехника, нанотехнологиялар, биоинженеринг, сунъий интеллект, тармоқ технологиялари, интернет технологиялари ва бошқа касблар пайдо бўлади. Ўз ўрнида ушбу соҳада фаолият юритадиган мутахассиларга ҳам талаб ортадаи. Ҳатто уларнинг меҳнат қиймати, яъни ойлик маошлари ҳам юқори бўлади. Ваҳоланки, ушбу ўзгаришларга ва инновацияларга ҳозирдан келажак авлодни тайёрлаш, бизнинг энг устувор вазифаларимиздан биридир, — деди марказ директори Маъсумхон Ҳакимов.

STEM услубидаги таълим кенг фикрлашга ўргатиб, янгиликлар яратилишига, кенг дунёқарашдаги ихтирочилар пайдо бўлишига туртки бўлади. Яъни янги маҳсулотлар ва хизматлар пайдо бўлиши иқтисодиёт ривожини тезлаштиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг