Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Роскомнадзор» «Google»нинг 3,7 миллионта манзилини блоклаб қўйди

«Роскомнадзор» «Google»нинг 3,7 миллионта манзилини блоклаб қўйди

Фото: «NV.ua»

«Роскомнадзор» «Google»нинг 3,7 миллион IP-манзилини блоклаб қўйди. Хусусан, ёт интернет-ресурслар ишининг тўғрилигини таъминлаш мақсадида компаниянинг олтита тармоғи блокланган, деб хабар беради «NV.ua».

«Жумладан, ушбу тармоқларда бўлган«Telegram» IP-манзиллари тўлиқ аниқланди ва блокланмоқда», — дейилади «Роскомнадзор» хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 3 апрель куни Таганск суди «Telegram» мессенжерини Россия ҳудудида тақиқлаш бўйича ўз ҳукмини чиқарган эди.

17 апрел куни эса «Amazon» ва «Google»нинг миллионлаб мазиллари блоклангани маълум бўлганди. Шунингдек, «Viber», «Одноклассники» ижтимоий тармоқлари ва «Microsoft» ва «VPN» сервислари ишида ҳам муаммолар юзага келган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг