Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Роскосмос» янги комбайнни синовдан ўтказди: комбайнчига иш йўқ (видео)

«Роскосмос» янги комбайнни синовдан ўтказди: комбайнчига иш йўқ (видео)

Скриншот

«Роскосмос» ҳайдовчисиз комбайнни синовдан ўтказди. Бу ҳақда корпорация раҳбари Дмитрий Рогозин «Твиттер»даги саҳифасида ёзди.

Екатеринбург шаҳридаги «Автоматика» ИСБ («Союз-2» ракетаси бошқарув тизими шу корхонада тайёрланган) техник кўриш ва юқори аниқликдаги ГЛОНАСС навигация тизимига эга буғдой ўрадиган комбайнни синовдан муваффақиятли ўтказди.

Дмитрий Рогозиннинг таъкидлашича, комбайннинг майдонга ишлов бериш аниқлиги икки сантиметрга тенг. Янги ишланманинг ғаллазорларга қанчалик тез чиқарилиши эса қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддиларига боғлиқ, деди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг