Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия делегацияси Ўзбекистонга мобиль телевидение ечимларини таклиф қилди

Россия делегацияси Ўзбекистонга мобиль телевидение ечимларини таклиф қилди

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев Россия Федерацияси Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Алексей Волинни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Mitc.uz»

Учрашувда Россия Федерацияси президентининг Ишлар бошқармаси ҳамда Бутунроссия телевизион ва радиоузатиш давлат компанияси вакиллари, шунингдек Россиянинг «Россия Сегодня», «Первый Канал», «Россия24» телеканаллари вакиллари иштирок этдилар.

Учрашувда икки томонлама алоқаларни кенгайтириш, жумладан медиа алоқаларни ривожлантириш, рақамли узатиш, технопарклар фаолияти, рақамли иқтисодиёт ва интернет тармоқларини тартибга солиш, АКТ соҳаси учун кадрлар тайёрлаш ва бошқа истиқболли йўналишларда ҳамкорликни ўрнатиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Хусусан, Россия делегацияси вакиллари мамлакатнинг рақамли тезеузатиш тизимига ўтказилиши ҳақида маълумот бердилар ва мазкур рақамли платформада мобиль телевидение фаолиятини йўлга қўйиш фикрини илгари сурдилар.

Шунингдек, томонлар Россиянинг «Первый Канал» АЖ билан биргаликда телеканал ташкил қилиш масаласини ҳам муҳокама қилдилар. Ушбу телеканал россиялик режиссёрларни жалб қилган ҳолда ўзбекистонлик атоқли намояндалар фаолияти, ўзбек олимларининг жаҳон тараққиётидаги ҳиссасига бағишланган ҳужжатли фильм ҳамда дастурлар тайёрлашга хизмат қилади.  

Шу билан бирга, томонлар мунтазам равишда давлат органларининг Ахборот хизматлари учун махсус форум ва семинарлар ташкил қилишни келишиб олдилар, мутахассислар малакасини ошириш юзасидан ҳамкорликка доимо тайёр эканликларини маълум қилдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг