Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Россия почтаси»нинг «кетмони учмади»

«Россия почтаси»нинг «кетмони учмади»

Фото: «Udivi.li»

«Россия почтаси» хат ва жўнатмаларни юборишнинг илғор усулларини қўллаб, ўз имижини яхшилаш ҳаракатида. Масалан, Бурятияда бунга яқин-атроф қишлоқларига почтани ҳаво орқали элтувчи дронлар орқали эришмоқчи бўлишди. Синов учун танланган дронга юкхона ўрнатилди, маҳаллий ҳокимиятдан келган вакиллар иштирокида юк ортилган дрон учирилди. Режага мувофиқ, дрон почтани 16 километр узоқдаги қишлоққа етказиши керак эди. Аммо...

«Udivi.li» сайти хабарига кўра, дрон олдин синовдан ўтказиб кўрилгани аниқ. Лекин айнан шунча меҳмонларнинг олдида панд берди: ҳавога кўтарилиши ҳамоно йўналишини ўзгартириб яқинда жойлашган уйнинг деворларига бориб урилди ва бўлакланиб кетди.

Фото: «Udivi.li»

Дроннинг учишига кучли шамол ёки Wi-Fi тармоқлари сигналлари халақит берган бўлиши мумкин. Гап-сўзларга қараганда, ушбу қурилмани сотиб олиш ва «почтага мослаштириш»га тахминан 1,2 млн. рубл (20 минг доллар) сарфланган.

Дарвоқе, дронга ортилган почта жўнатмасига зиён етмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг