Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда дунёдаги илк сузувчи атом электростанция ишга туширилди

Россияда дунёдаги илк сузувчи атом электростанция ишга туширилди

Фото: «Vestifinance.ru»

Кўплаб давлатлар, жумладан, Хитой ҳамда АҚШ денгиз ёки сувда сузувчи ядровий реакторларни яратишни режалаштирган эди, бироқ улар буни ҳозирча амалга оширгани йўқ. Россия сувда сузадиган атом электростанциясини яратган дунёдаги илк давлатга айланди, деб хабар беради «Hi-News».

«Академик Ломоносов» номини олган 70 мегаваттли мазкур атом станцияси Болтиқ денгизида туширилди. Станция сузишни Санкт-Петербургдан бошлаб, Норвегия ва Мурманск яқинидан ўтади. У ердан Певек шаҳрининг (Чукотка автоном округи) 100 минг нафар аҳолисини иситиш ва нефть қурилмаларга электр энергиясини етказиб бериш учун Арктикага йўл олади.

Ушбу атом станциясини қуриш ишлари 2007 йилда бошланган бўлиб, 232 миллион доллар сарфланган.

Ядровий кема Певек туманидаги 48 мегаватли электростанция ўрнини эгаллайди. Бу каби узоқ жойда янги станцияни қуришдан кўра, Санкт-Петербургда кема йиғиб, сўнг уни Арктикага олиб бориш арзон тушар экан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг