Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда «YouTube»нинг ишламаслигига биргина белги сабабчи бўлмоқда

Россияда «YouTube»нинг ишламаслигига биргина белги сабабчи бўлмоқда

Фото: «YouTube»

Машҳур «Хабрахабр» ресурсининг «Antore» никли фойдаланувчиси Россияда «YouTube»нинг бузилишига нима сабаб бўлганини аниқлади. Аниқланишича, ҳамма гап биргина белгида бўлган. Айнан унинг дастидан 14 февралдан буён россиялик фойдаланувчилар «YouTube»да видео кўрмоқчи бўлса, уларнинг экрани қорайиб қолмоқда, деб хабар берди «4PDA».

«Antore» кодларни таҳлил қилиб, Россиядаги йирик ритейлердан бирининг реклама ролиги URL-манзилида фоиз белгиси (%) ортиқча эканлигини аниқлади. Яъни қуйидагича:

Бирор_бир_домен_/%D0%9F%D0%BE%D0%BB%D1%83%D1%87%D0%B8%D1%82%D1%8C_CashBack_20%

Айнан манзилнинг охиридаги «%» белгиси видеони блоклайди. Номаълум сабабларга кўра, у «window.decodeURI» функцияси текширувидан ўтмаган. Мазкур реклама ролиги россиялик фойдаланувчилар учун мўлжаллангани сабаб, муаммо бошқа мамлакат аҳолисига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Шунингдек, хатолик «VPN» ёки рекламаларни блоклайдиган дастурлардан фойдаланувчиларни ҳам чеклаб ўтган.

Носозлик сабаби маълум бўлди, энди россияликларнинг «YouTube» дастурчилари вазиятни қачон тўғирлашини кутишдан ўзга иложи йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг