Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиядаги айрим қидирув тизимларида «Telegram» «топилмаяпти»

Россиядаги айрим қидирув тизимларида «Telegram» «топилмаяпти»

Фото: «Коммерсант»

«Telegram» мессенжери Россиянинг бир нечта қидирув тизимларида чиқмай қолди, деб хабар беради «Коммерсант».

«Ресурсларни фильтрлаш» қонуни доирасида «Telegram» мессенжери «Mail.ru» ва «Спутник» каби қидирув сервисларидан чиқариб юборилган. Шу билан бирга «Яндекс» ва «Google»да Павел Дуровнинг мессенжерига ҳаволаларни ҳамон учратиш мумкин.

«Роскомнадзор» вакилларининг тушунтиришича, «Яндеск» ва «Google» ҳозирча тақиқланган сайтларни фильтрловчи давлат ахборот тизимига тўлиқ уланмаган: мазкур қидирув тизимлари айни вақтда бу имкониятни синовдан ўтказмоқда.

Таъкидлашича, идорадагилар «Google» ва «Яндекс» компаниясининг техник мутахассислари билан маълумот алмашишган, шунингдек, федерал давлат ахборот тизимидан олинган маълумотларни қайта ишлаш учун автоматик юклов тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрел ойида Москванинг Таганский туман суди «Роскомнадзор»нинг «Telegram» мессенжерини блоклаш ҳақидаги талабини қаноатлантирган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг