Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда 5G тармоғи тест қилинмоқда

Самарқандда 5G тармоғи тест қилинмоқда

Самарқанд туризм марказида 5G тармоғини тест қилиш бошланган. Бу ҳақда АКТ вазири маълум қилди ва интернет тезлиги скринларини улашди.

«Ушбу марказ нафақат халқаро тадбирлар ўтказиладиган ва туристлар яхши дам оладиган жой бўлмоқда, балки Ўзбекистонда биринчи маротаба барча мобил операторлар ҳамкорликда антенна инфратузилмасини битта мачтада кўтариб, бинолар ичида ҳам Active DAS тизимини ҳамкорликда ишлатиб, юқори тезликдаги сифатли хизматлар кўрсатишларига имкон яратилмоқда», – дея қайд этди вазир.

Шерзод Шерматов бу хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича жорий йилда қабул қилинган Президент қарори билан мобиль операторлар учун яратилган қўшимча имкониятлар сабабли амалга оширилаётганини таъкидлайди.

«24-27 октябрь кунлари бу йилги АКТ ҳафталиги айнан ушбу Самарқанд туризм марказида ўтказилиши кутилмоқда, режангизга киритиб қўйинг», – дея эслатмоқда соҳа раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг