Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Samsung» бирданига иккита эгилувчан экранли смартфон ишлаб чиқаради

«Samsung» бирданига иккита эгилувчан экранли смартфон ишлаб чиқаради

Фото: «ITC.ua»

«Samsung» компанияси эгилиш хусусиятига эга яна бир қурилмасини яратди. Бу ҳақда «ITC.ua» хабар берди.

Маълумотларга кўра, эгилувчан смартфоннинг ушбу концепти «CES 2018» экспертларининг ёпиқ учрашувида намойиш этилган. Биринчи модель 2,5 дюймли иккита ярим экрандан иборат бўлиб, у қоқ ўртасидан бўлинган. Шунга қарамай, смартфон корпусининг узунлиги 6,3 дюймли экран ўрнатилган «Galaxy Note 8»дан узун эмас.

Қурилманинг ташқи кўриниши тўлиқ ўлчамли смартфонникидан фарқ қилмайди (корпус ўртасидаги «шубҳали» шарнирга эътибор берилмаса, албатта), у орқали қўнғироқларни амалга ошириш, мессенжерлар орқали ёзишиш мумкин.

Иккинчи консепт эса «ён дафтарча» кўринишида бўлган — ёпиқ ҳолатда у оддий вертикал смарфонга ўхшаш бўлади, бироқ зарурар туғилганида уни китоб каби очиш ва шу орқали қулай планшетга айлантириш мумкин.

Шундай қилиб, «Samsung» бир вақтнинг ўзида иккита эгилувчан смартфонни оммага тақдим этиши мумкин. Компания бу турдаги смартфонларни 2019 йил бошидан бошлаб, 2 миллионта нусхагача ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг