Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Samsung» эгилувчан дисплейга эга ғалати қурилмани патентлади

«Samsung» эгилувчан дисплейга эга ғалати қурилмани патентлади

Эгилувчан дисплей прототипи.

Фото: «NV.ua»

Жанубий Кореянинг «Samsung» компанияси ўз корпусининг ўқи атрофида айланишга қодир эгилувчан дисплейни патентлашга муваффақ бўлди. Гаджет концепти планшетни ёдга солади, бироқ экранни унчалик катта бўлмаган «колба» ичига ўраб солиб мумкин ва у кўп жойни эгалламайди, деб хабар берди «Nv.ua».

Патентланган суратдан кўриш мумкинки, бармоқ изи сканери корпус асосидан ўрин олади. Ўралган дисплей жойлашувчи корпуснинг узунасига эса магнитлар жойлашган бўлиб, улар дисплейнинг ҳаракатини таъминлайди.

Патентда кўрсатилишича, қурилма цилиндрсимон ва тўртбурчак шаклда бўлади. Биринчи ҳолатда дисплей корпус ичига ўралади, цилиндрсимон корпусда эса — дисплей унинг атрофига ўралади.

«Samsung» ўзининг ушбу эгилувчан экранидан қайси қурилмаларда фойдаланишни режалаштираётгани ҳозирча номаълум. Патент аризасида смартфон ёки планшет ҳақида сўз бормаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг