Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Samsung Galaxy S10» учта моделда чиқарилади: ҳатто арзон версияси ҳам бўлади

«Samsung Galaxy S10» учта моделда чиқарилади: ҳатто арзон версияси ҳам бўлади

Фото: «glavcom.ua»

«Samsung Galaxy S10» флагман версиялари бир йўла учта моделда намойиш этилади. Базавий ва Plus-вариантларидан ташқари, компания, ниҳоят, соддалаштирилган тавсифга эга, арзон версиясини ҳам чиқарадиган бўлди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг «The Bell» нашри ёзди, деб хабар бермоқда «Терабайт».

Базавий «ўнлик» стандарти 5,8 дюймли, чеккаси қайрилган экран ва қўш камера билан таъминланади. «Galaxy S10 Plus» 6,44 дюймли дисплей ва учталик камерага эга. Агар ушбу маълумот тасдиқланса, у «Samsung» компаниясининг уч камерали илк модели бўлади. Бундан ташқари, иккала флагман ҳам экран остида бармоқ излари сканери билан жиҳозланиши керак. Шу вақтгача бундай смартфон «Samsung»да йўқ эди.

Қурилманинг арзон варианти эса чеккаси қайрилмаган, 5 дюймли, бир камерали экран билан таъминланади. Ушбу қурилма компаниянинг бармоқ излари сканери ёнбош қиррада жойлашган илк смартфони бщлиши мумкин. Сканерни  «Qualcomm» етказиб беради. Шунингдек, «Galaxy S10 Plus»даги учталик камеранинг асосий сенсори 12 Мп бўлади.

Тарқалган хабарларга қараганда, ўнинчи авлод флагманлари келаси йилнинг февраль ойида Барселонада бўлиб ўтадиган «MWC 2019» кўргазмасида омма эътиборига тақдим этилади ёки алоҳида тақдимот тадбири ҳам ўтказилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг