Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Samsung Galaxy S20» савдоси биринчи куниёқ «синди»

«Samsung Galaxy S20» савдоси биринчи куниёқ «синди»

Фото: РБК

«Samsung Galaxy S20» туркуми смартфонларининг савдоси биринчи куниёқ ўхшамади: телефон илгариги флагманлар каби қўлма-қўл бўлиб кетмади.

Экспертлар айни ҳолатни коронавирус билан боғлашмоқда, қолаверса, девайсларни сотишда бонуслар ҳам йўқ.

Соҳа манбалари ёзишича, 27 февралга тўғри келган биринчи савдо куни Жанубий Кореяда 70,8 минг дона қурилма сотилди.

Телекоммуникация компанияларидан бири вакилининг ОАВга тушунтиришича, савдонинг бароридан келмаслигини «COVID-19» пневмонияси тарқаётгани сабабли дўконларга харидорлар оқими камайгани билан изоҳлаш мумкин.

Қолаверса, «Samsung» компанияси янги смартфон учун ритейлерларга сийлов («скидка») жорий этмаган ва субсидиялар ҳажмини ҳам камайтирган.

Таққослаш учун: ўтган йилги «Galaxy S10»нинг релизидан сўнг илк куни 140 мингта (икки баравар кўп) қурилма сотилганди. «The Korea Herald» маълумотига кўра эса, «Galaxy Note 10» бозордаги дебютини биринчи кунда сотилган 220 минг дона қурилма билан нишонлаганди.

Февраль ойи охирига келиб, Жанубий Кореяда «COVID-19» вирусини юқтирганлар сони 700 кишидан ошиб кетди (ҳозир 4 212 нафарга етди, шундан 22 нафари вафот этган).

«Samsung Galaxy S20» смартфонлари февраль ойи ўртасида тақдим этилганди. Янги қурилмаларга AMOLED-экранлар, шу кундаги энг кучли Snapdragon 865 ҳамда Exynos 990 процессорлари ўрнатилди, амалий тизими — Android 10. Ушбу туркумга кирувчи «Galaxy S20 Ultra» 108 мегапикселли, юз карра яқинлаштирувчи (зум) камераси билан ажралиб туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг