Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Samsung Galaxy S9» ва «S9+» қанақа кўринишда бўлиши маълум бўлди (фото)

«Samsung Galaxy S9» ва «S9+» қанақа кўринишда бўлиши маълум бўлди (фото)

Фото: «PlayGround»

Номдор инсайдерлардан бири Эван Бласс «Samsung»нинг навбатдаги флагманлари қанақа кўринишда бўлишини маълум қилди.

Ўзининг аниқ тахминлари билан ном қозонган Эван Бласс «Samsung Galaxy S9» ва «S9+» моделлари инновацион камерага эга бўлишини тасдиқлади.

«Samsung Galaxy S9» ва «S9+». Фото: «Twitter»

Икки смартфон ҳам ўхшаш дизайнда бўлади — ҳошиясиз 18:9 ўлчамли «Infinity Dispaly», селфи учун камера ва беометрик блоклашдан очиш сенсорлари жамланмаси. Қурилмалар «Super AMOLED» дисплейи ҳажми билан фарқланади: «S9» 5,8-дюймли, «S9+» эса 6,2 дюймли экран билан таъминланади.

Смартфонлар АҚШ ва Хитойда «Qualcomm Snapdragon 845» процессори билан, қолган мамлакатлар учун эса корейс компаниясининг расмий «Exynos 9810» процессорида чиқарилади. Қурилмалар 4 Гбайт ёки 6 Гбайт оператив ҳамда 64 ёки 128 Гбайт қўшимча хотира билан таъминланиши кутиляпти.

Бласс маълумотига кўра янги флагманлар шу йилнинг 16 мартида бозорларга чиқарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг