Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Samsung» интернетга кира олмайдиган смартфонни сотувга чиқарди

«Samsung» интернетга кира олмайдиган смартфонни сотувга чиқарди

Фото: «ITC.ua»

«Samsung» компанияси Хитойда интернетга улана олиш имкониятига эга бўлмаган смартфонини тақдим этди, деб хабар беради «ITC.ua».

Бошқа ҳар қандай смартфондаги каби у орқали қўнғироқларни амалга ошириш, SMS юбориш ва ҳатто камера ёрдамида суратга олиш ҳам мумкин, бироқ унинг асосий фукцияси мавжуд эмас. Яъни қурилмада 3G, 4G модуллари, ҳаттоки Wi-Fi ҳам йўқ.

Авваллари ишлаб чиқарувчилар ўзларининг ҳамёнбоп қурилмаларини реклама қилишда «интернет учун яратилган» дея таърифлаган бўлса, «Samsung» янги моделини «сизни чалғитмайди» дея атамоқда. Ишлаб чиқарувчи мазкур қурилмани талабалар ва катта ёшдаги инсонлар учун мўлжаллаб чиқарган.

Хитой учун яратилган «Samsung Galaxy J2 Pro» Вьетнам учун ишлаб чиқарилган моделидан деярли фарқ қилмайди. Фақатгина унинг тезкор хотираси 1,5 гигабайтдан 1 гигабайтга қадар кичрайтирилган.

Интернетга кира олмайдиган «Galaxy J2 Pro»нинг нархи 185 долларни ташкил этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг