Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Samsung» компанияси экран атрофи минимал даражадаги ҳошия билан чегараланган дисплейга петент олиш учун ариза топширди

«Samsung» компанияси экран атрофи минимал даражадаги ҳошия билан чегараланган дисплейга петент олиш учун ариза топширди

Фото: «YouTube»

«Samsung Electronics» компанияси Халқаро интеллектуал мулк ташкилотига экран атрофи минимал даражадаги ҳошия билан чегараланган дисплейга петент олиш учун ариза топширди, деб хабар берди «4PDA».

Аризада дисплейнинг олд томонидан бир нечта элементлар жой олиши, жумладан, фронтал камеранинг ҳам ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўз борган. Бу каби дизайн компаниянинг «Note 9» ҳамда ўнинчи авлод флагманларида қўлланилиши мумкин.

Бу орқали «Samsung» «iPhone X»нинг экранидаги каби «қирқим»дан фойдаланиш истагида эмаслигини кўрсатмоқда. Бунинг ўрнига Жанубий Корея компанияси дисплей майдонини максимал даражада сақлаб қолиш ниятида.

Биринчи вариантга кўра, компания муҳандислари фронтал камерани экраннинг бурчагига жойлаштириб, унинг остини кичкина «қирқим» билан чегаралашни таклиф қилмоқда.

Иккинчи таклифда эса «Samsung» дисплей ҳошиясини жуда кичрайтириб, юқоридаги «қирқим»ни кўзга ташланадиган қилиб қўяди. Қизиқ жиҳати, экрандан худди эски смартфонларидаги каби «Уйга», «Ортга» ва «Кўп мақсадли» тугмалар ҳам ўрин олган.

Учинчи вариантда ҳам фронтал камера дисплейдаги «қирқим» жойлашади, бироқ қурилманинг четлари худди ҳозирги моделларидаги каби анча юмалоқлашган бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг