Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Samsung» Notebook 9 ултрабукини янгилади: энди у кучли батарея ва S-Pen’га эга

«Samsung» Notebook 9 ултрабукини янгилади: энди у кучли батарея ва S-Pen’га эга

«Samsung» Notebook 9 Pen’ни янгилади.

Фото: Samsung Newsroom

«Samsung» компанияси келгуси ойда бўлиб ўтадиган CES анжуманини кутиб ўтирмасдан ўзининг учта янги моделини тақдим этди. Улардан бири — Samsung Notebook 9 Pen алоҳида аҳамиятга эга. «Иккитаси бирда» бўлган 13,3 дюймли ултрабук S Pen қалами билан жиҳозланган, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

«Samsung» Notebook 9 Pen’ни янгилади, унга Intel Core i7 процессорининг 8-авлодини, шунингдек, 16 Гб тезкор хотира ва 512 Гб ички хотирани жойлаштирди. Samsung Notebook 9 Pen ўзгариш хусусиятига эга бўлиб, ундан оддий ноутбук ёки планшет сифатида фойдаланиш мумкин. Ноутбук биттадан XDMI, USB-C ва оддий USB портига, шунингдек, microSD ва Windows 10’га юзни сканер қилиш орқали киришни таъминловчи Windows Hello камерали слотга эга.

«Samsung» Notebook 9 Pen ва Notebook 9 қурилмаларини янгилади .
«Samsung» Notebook 9 Pen ва Notebook 9 қурилмаларини янгилади.
Фото: «Samsung Newsroom»

«Samsung», шунингдек, ўзининг 13,3 ва 15 дюймли Notebook 9 моделларини ҳам янгилади. Иккиси ҳам Core i7 процессорининг 8-авлоди, 15 Гб ички ва 1 терабайт тезкор хотира билан жиҳозланган. 15 дюймли моделга NVidia МХ 150 дискрет график чипи ўрнатилган, бироқ иккала моделнинг ҳам пикселлари 1920х1080га тенг. Ноутбуклар иккита USB 3.0, битта XDMI порти билан ҳамда microSD ва USB-C слотларига эга.

Компания ўз қурилмаларига шу кунга қадар бирорта ҳам ноутбукда ишлатилмаган «энг катта ва кучли» батареяларни жойлаштирганини маълум қилди. Улар узоқ вақт ўз эгасига хизмат қилади ва тезда қувватланади.

Notebook 9 Pen ва Notebook 9 қурилмалари 2018 йилнинг бошида савдога чиқарилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг