Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Samsung»да яна муаммо! «Galaxy Note8» смартфонларинг аккумулятори тўлиқ зарядсизланганида қайта ёқилмаяпти

«Samsung»да яна муаммо! «Galaxy Note8» смартфонларинг аккумулятори тўлиқ зарядсизланганида қайта ёқилмаяпти

Galaxy Note8.

Фото: «Digital Trends»

Тармоқларда «Galaxy Note8» смартфони бор фойдаланувчилар қурилманинг аккумулятори тўлиқ зарядсизланганида ишламай қолаётганидан шикоят қилмоқда. Компания бу борада ҳеч қандай баёнот бермади, шунчаки бузилган қурилмаларни алмаштириб ёки тузатиб бермоқда, дея хабар қилади «Hi-tech.mail.ru».

Янги «Note8» смартфонларида ҳам батарея билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлган — айрим нусхаларининг қуввати нолга қадар туширилиб, қайта қувватлантирилганида ишламай қоляпти.

Бу каби хабарлар «Samsung»нинг расмий форумида пайдо бўлган.

Фойдаланувчиларнинг деярли барчасини таъкидлашича, уларнинг ҳеч бири қурилмани қўлидан тушириб юбормаган ва уни фақатгина комплектдаги адаптер ва симдан фойдаланган ҳолда қувватлантирган. Шундай экан, бу — қурилмадан нотўғри фойдаланиш оқибатида юзага келган нуқсон эмас. Ҳозирча муаммонинг кўламини аниқлаш қийин — компания бунга тушунтириш бермади, бироқ кафолати бор қурилмаларни алмаштириб беряпти.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили «Samsung»нинг «Galaxy Note7» туркумидаги смартфонлари аккумулятори тўсатдан портлаб кетиши ҳолати кузатилган ва бу компания обрўсига жиддий салбий таъсир кўрсатганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг