Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саноат ярмаркасида «Ўзбектелеком» АК маҳсулотлари тақдим этилди

Саноат ярмаркасида «Ўзбектелеком» АК маҳсулотлари тақдим этилди

Жорий йилнинг 18-22 ноябр кунлари «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар мажмуасида Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтмоқда.

Ушбу ярмарка ва биржада Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 3-павилонда катта ҳажмдаги стенди билан иштирок этмоқда, деб хабар берди АКТ вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: «Mitc.uz»

Унда «Ўзбектелеком» АК ўзининг ишлаб чиқариш корхоналари бўлган – «Telecom Devices Pro», «Telecom Innovations», «Telmax Elektroniks»,  «Гранит», «ZTT Telekom» ва «Smart Vision» корхоналари маҳсулотларини тақдим этмоқда.

Фото: «Mitc.uz»

«Telecom Devices Pro» МЧЖ 2012 йилда «Навоий» эркин иқтисодий ҳудудида ташкил этилган. Корхонанинг асосий фаолияти CDMA-450 стандартидаги мобил ва стационар телефонлар, планшет компютерлар ишлаб чиқаришдан иборат. «Telecom Devices Pro» МЧЖ Марказий Осиёда CDMA-450 қурилмаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган ягона корхона ҳисобланади.

«Навоий» эркин иқтисодий ҳудудида жойлашган «Telecom Innovations» ҚК ADSL модемлар, DSLAM ускуналар, оптик концентраторлар, рақамли телевидение «set-top-box» приёмниклари ва абонентлар ҳамда «Ўзбектелеком» АК АТСлари учун ускуналарни ишлаб чиқаради.

Кеча ўз ишини бошлаган саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси 22 ноябрига қадар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг