Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев интернет тезлиги 2,5 баробарга оширилишини қайд этди

Шавкат Мирзиёев интернет тезлиги 2,5 баробарга оширилишини қайд этди

Интернет тезлиги келгуси йилда 2,5 баробарга оширилади.

Фото: «Pinterest»

Президент Шавкат Мирзиёев халқаро тажрибалар асосида барча инвесторларга бепул узлуксиз мобил алоқани ташкил этиш ташаббусини илгари сурди, деб хабар берди «Sputnik».

Ўзбекистонда интернет тезлиги келгуси йилда 2,5 баробарга оширилади, деди Президент парламентга Мурожаатномасида.

Давлат раҳбари аҳолини телекоммуникация хизматлари билан тўлиқ қамраб олиш мақсадида узоқ туманларда 2 минг километр оптик толали алоқа тизимларини қуриш кўзда тутилаётгани, шунингдек, интернет ўтказувчанлигини 2,5 баробарга ошириш ва 4 мингдан ортиқ таянч мобил алоқа станциялари ишга туширилишини қайд этди.

Ушбу чора-тадбирлар натижасида 600 дан ортиқ аҳоли масканлари интернет ва мобил хизматлар билан қамраб олинади.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистонда халқаро интернет каналига уланиш тезлиги жорий йилнинг биринчи чорагида 65,7 Гбит/с.ни ташкил этган эди. Ҳозирда бу кўрсаткич 104 Гб/с.га тенг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг