Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов: «Замонавий дунё талабаларнинг ижодий фикрлаши учун жуда юқори нарх қўймоқда»

Шерзод Шерматов: «Замонавий дунё талабаларнинг ижодий фикрлаши учун жуда юқори нарх қўймоқда»

Foto: «uzdaily.uz»

Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шерзод Шерматов жорий йилнинг 19 апрель куни Жаҳон банки миссияси раҳбарлари Диэго Амбасз ва Татьяна Шин билан учрашди. Учрашувда Инновацион ривожланиш ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шерзод Шерматов айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон инновацион ривожланиш моделига ўтиш йўлида туб ислоҳотларга тайёр эканини таъкидлади.

Вазир ўринбосари, шунингдек, ҳар қандай йирик лойиҳанинг муваффақиятли амалга ошириш шарти — воситаларни тақсимлашда шаффофлик ва белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун юқори малакали мутахассислар жалб этишда эканини қайд этди.

Муҳокама чоғида вазир ўринбосари таълим сифатини яхшилашда маҳаллий ОЎЮларни шунчаки кўргазма учун юқори технологияли ускуналар билан жиҳозлаш тўғри бўлмаслигини, биринчи навбатда, профессор-ўқитувчилар таркибини ушбу технологиялардан ўзларининг илмий-тадқиқот ва ўқитувчилик фаолиятида унумли фойдаланишга ўргатиш муҳимлигини таъкилади.

Авваллари илмий-тадқиқот натижалари деярли ишлатилмаган ва узоқ вақт давомида архивларда қолиб кетган. Бироқ ҳозир мамлакат Президенти илмий-тадқиқот фаолияти натижаларини тижоратлаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шундай келиб чиқиб, Инновацион ривожланиш вазирлиги олдидаги муҳим вазифалардан бири олимларнинг хусусий сектор ва давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишларини қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.

Шерзод Шерматов, Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари 

Жаҳон банки миссияси раҳбари Диэго Амбасз самарали учрашув учун чуқур миннатдорлик билдирди ва турли йўналишларда яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади.

Учрашув якунига кўра, иккала томон ҳам замонавий дунё талабаларнинг ижодий фикрлаши ва ғоялари учун жуда юқори нарх қўяётгани, шунинг учун олий ўқув юртларининг асосий вазифаси билимларни стандартлаштириш эмас, талабаларнинг ижодий фикрлашини ривожлантиришга шароит яратиш эканини қайд этишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг