Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Швеция компанияси 400 мегапикселли камерани тақдим этди. Унинг нархи 48 минг доллар

Швеция компанияси 400 мегапикселли камерани тақдим этди. Унинг нархи 48 минг доллар

Фото: «TrustedReviews»

«Hasselblad» компанияси 400 мегапикселли кадрларни яратишга қодир H6D-400C камерасини тақдим этди. Камера олган суратнинг ўлчами 2 гигабайтдан ортиқроқ. Шу сабабли уни дарҳол компютерга улаш таклиф этилади, деб хабар берди «NV.ua».

400 мегапикселлга эришиш учун H6D-400C фотокамерасида  «Multi-Shot» технологиясидан фойдаланилган. Камерадаги тугма ҳар сафар босилганида у 4 марта 100 мегапикселли тасвирни суратга олади. Шундан сўнг барча тасвирлар бирлаштирилади.

Натижада 2,4 гигабайт ўлчамга тенг 16 битли TIFF файл пайдо бўлади. Камерада иккита мултимедиа картаси учун (CFast 2.0 va SD Card) мўлжалланган слотлар, уч дюймли сенсор дисплей ва бир нечта USB, HDMI портлари мавжуд.

Ушбу суперкамерани етказиб бериш жорий йилнинг март ойидан бошланади, аммо унга ҳозирдан буюртма берса бўлади. Унинг нархи 48 минг доллар. Шу билан бирга 420 доллар тўлаб уни бир кунга ижарага олиш ҳам мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг