Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марҳум гапира олади. Швецияда вафот этган одамларнинг электрон нусхаси яратилади

Марҳум гапира олади. Швецияда вафот этган одамларнинг электрон нусхаси яратилади

Инсон онгини компютерга кўчириб ўтказиш ғояси амалга ошадими?

Фото: «Hi-News»

Инсон онгини компютерга кўчириб ўтказиш ғояси неча йиллардан буён фантаст-ёзувчилар ва режиссёрларнинг филмларида яратилиб келинади. Бироқ Швециянинг «Feniks» дафн маросимлари билан шуғулланувчи бюроси вафот этган одамларнинг максимал даражада ўхшаш нусхаларини яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди, деб хабар берди «Hi-News».

«Барчаси бизнинг мутахассисларимиз томонидан дафн маросимини ташкиллаштириш борасида мижозларимизнинг саволларига жавоб берадиган овозни — махсус дастурни яратишдан бошланди. Айнан ўша вақт биз ушбу технологияни янада ривожлантиришни ўйладик. Биз уни вафот этганларнинг овозини ўхшата оладиган қилиб ўзгаритишга қарор қилдик. Шундан сўнггина марҳумнинг электрон нусхасини яратишга уриниб кўрмоқчимиз», — дейди бюро директори Шарлотта Руниус.

Лойиҳанинг биринчи босқичида сунъий интеллект ёрдамида марҳумнинг овози яратилади, у ўзига берилган оддий саволларга жавоб қайтаришга қодир бўлади. Бюро раҳбарияти ҳатто вафот этган одамнинг худди ўзидек кўринишга эга роботларни яратишни ҳам режалаштирмоқда.

Айни вақтда компания ўз лойиҳасида иштирок этишни истовчи кўнгиллиларни қидирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг