Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Швейцарияликлар роботни мусиқа садоларига монанд рақсга тушишга ўргатди (видео)

Швейцарияликлар роботни мусиқа садоларига монанд рақсга тушишга ўргатди (видео)

Фото: «Hi-News»

Швейцариялик ихтирочилар турли ҳаракатларни бажраишга қодир тўрт оёқли «ANYmal» роботини яратди. Қурилмага ўрнатилган дастурий таъминот унга мусиқа садолари остида рақсга тушиш имкониятини беради, деб хабар қилди «Hi-News».

Аслини олганда тўрт оёқли мазкур машина бир неча йил олдин яратилган, бироқ уни бу каби «одамни ақлдан оздирадиган» қилиш учун анча вақт керак бўлди. «ANYmal» «Boston Dynamics» компания томонидан яратилган роботларга ҳам ўхшаб кетради, фақат у ўзининг америкалик «қариндошлари»дан енгилроқ. Унинг оғирлиги 30 килограммни ташкил этади. «Boston Dynamics»нинг «BigDog» роботи эса 110 килограммга тенг.

«ANYmal»нинг ҳаракатини 12 та электромотор таъминлайди. Улар ёрдамида робот оёқларини исталган йўналишга ҳаракатлантира олади. Шунингдек, унга икки соат автоном ҳолда ишлашини таъминлайдиган аккумулятор ҳам ўрнатилган.

Дастурчилар «ANYmal» учун махсус дастур таъминотни ёзиб чиқди. У реал вақтда мусиқани таҳлил қилиб, унинг темпини аниқлайди. Шундан сўнг робот ўзининг маълумотлар базасидан керакли ҳаракатни танлаб олиб, шу аснода ҳаракатланади. Рақс вақтида роботнинг ҳаракатлари куйга монанд ўзгариб туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг