Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Симсиз қувватланадиган робот-чивин яратилди

Симсиз қувватланадиган робот-чивин яратилди

Фото: «24Gadget»

Вашингтон университетининг бир гуруҳ тадқиқотчилари симсиз ва аккумуляторсиз ҳаракатлана оладиган роботни яратишга муваффақ бўлди, деб хабар беради «Hi-News».

«RoboFly» номли робот ўзига йўналтирилган лазер нури ёрдамида энергия олади. Қизиқарли жиҳати, чивин-робот бир-биридан мустақил қанотлари орқали уча олади. Бу эса роботнинг турли манёврларни бажаришига, тезроқ учириш ва фавқулодда ҳолатларда ҳаракатланишига ёрдам беради.

«Ҳашаротлар кўринишида яратилган учувчисиз учар қурилмалар концепциясига шу кунга қадар фантастика сифатида қараб келинарди. Бизнинг лойиҳамиз иложсиз нарсанинг ўзи йўқлигини исботлайди», — дейди лойиҳа муаллифи Соер Фуллер.

Лазер нури роботдаги фотокатакка тушганида нурланишга айланиб, уни электр энергияси билан таъминлайди. Ўзига хос электротизим эса келаётган 7 вольтни 240 вольтга айлантириб беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг