Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сингапурда террорчиларга қарши пулемётли дронлар яратилади

Сингапурда террорчиларга қарши пулемётли дронлар яратилади

Фото: tvnet

Сингапурнинг «ST Kinetics» қурол ишлаб чиқарувчи компанияси ўқотар қурол билан жиҳозланувчи дронларни яратишни бошлади, деб хабар берди «Hitech.newsru.com».

«ST Kinetics» компанияси бу каби дронларни Сингапур ҳукумати учун яратмоқда. Режага кўра бундай ҳужумкор дронлар полициячиларга террорчиларга қарши курашишда ёрдам беради.

Айни вақтда бундай техника деярли ишлаб чиқарилмайди – ҳарбийлар катта ўлчамдаги дронларни афзал қўришади ва улардан асосан ракета-бомбани нишонга етказишда фойдаланилади.

Компания лойиҳа доирасида яратадиган илк қурилма 8 винтли «Stinger» мультикоптери бўлади. Қурилма тепловизор, юқори аниқликдаги видеокамера ва калибри 5,56 миллиметр бўлган, ўқдони 100 та ўққа мўлжалланган «Ultimax 100 Mk.8» пулемёти билан жиҳозланади. Дрон 30 дақиқача парвоз қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг