Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Сиз томон йўл олдик» лойиҳаси энди Бухоро заминида!

«Сиз томон йўл олдик» лойиҳаси энди Бухоро заминида!

Шу йилнинг 14-15 апрел кунлари Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази мутахассислари Бухоро вилояти бўйлаб хизмат сафарига чиқишади.

Бунда ҳудуд аҳолиси учун my.gov.uz (ЯИДХП)дан фойдаланиш бўйича ўқув семинарлар ташкил этилади.

Агар сиз:

  • Бухоро шаҳар;
  • Қоракўл тумани;
  • Вобкент тумани;
  • Когон шаҳарларидан бирида яшасангиз, демак, лойиҳанинг навбатдаги манзили айнан сизнинг ҳудудингиз.

Ўқув машғулотларида иштирок этишни хоҳловчилар қуйидаги рақамлар билан боғланиши мумкин: +998 55 501 36 16; +998 93 608 44 22.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Сиз томон йўл олдик» лойиҳаси доирасида Сирдарё вилоятида учрашувлар ташкил этилгани хабар қилинганди, кейинроқ эса лойиҳа мутахассислари Тошкент вилоятида бўлишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг