Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Смартфонларга нима бўлган ўзи? Энди «iPhone»лар портлашни бошлади

Смартфонларга нима бўлган ўзи? Энди «iPhone»лар портлашни бошлади

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Икки кун ичида «Apple Store»нинг турли марказларида иккита «iPhone» батареялари портлаб кетди, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

Ўтган куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида «Apple Store» ходими гаджетнинг ёниб кетиши оқибатида куйиш жароҳатларини олди. Нохуш ҳодиса жойида 7 киши бўлган. Уларнинг айримларига ёрдам кўрсатилган, бироқ ҳеч бири шифохонага олиб борилмаган.

Бугун, 11 январ куни Испаниянинг Валенсия шаҳридаги «Apple Store» дўконида таъмирда бўлган «iPhone»  смартфонининг аккумулятори портлаб кетиши оқибатида ёниб кетган. Ходимлар ёнғинни тезда ўчирган ва тутунга тўлиб кетган дўконнинг деразаларини очиб ташлаган. Қурилманинг портлаши оқибатида ҳеч ким жабр кўрмаган бўлса-да, воқеа жойига уч нафар ўт ўчирувчи ва полициячи етиб келган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда «Apple» эски «iPhone»ларнинг ишлашини атайлаб секинлаштираётганини тан олган эди. Компания буни эски батареялардаги муаммоларни бартараф этиш билан изоҳлаган. Натижада «iPhone 6»ва ундан эски моделларнинг батареяларини алмаштириш 79 дан 29 долларга қадар туширилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг