Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Смартфонларнинг экологияни бузишдаги «ҳиссаси» қанча?

Смартфонларнинг экологияни бузишдаги «ҳиссаси» қанча?

Фото: «Газета.ру»

Канаданинг Макмастер университети олимлари яқин 20 йилликда инсоният олдида яна бир экологик муаммо кўндаланг бўлишидан хавотирдалар. Бу смартфонларни ишлаб чиқариш жараёнидаги зарарли чиқиндилар. Тадқиқот натижалари «Journal of Cleaner Production» журналида чоп этилди.

Экспертларга кўра, айни пайтда ҳавога чиқаётган заҳарли газларнинг 1 фоизи бевосита смартфонлар ишлаб чиқариш соҳасига тўғри келади. Ҳисоб-китоблар, бу улуш 2040 йилга бориб 14 фоизга ошишини кўрсатмоқда. Бунинг сабабларидан биринчиси бевосита қурилмаларни ишлаб чиқариш жараёнининг ўзи экологик талабларга жавоб бермаслиги, яна бир сабаби эса алоҳида бир қурилманинг нисбатан кам муддат ишлатилиб, янгисига алмаштирилишидир.

Ҳозирча олимларнинг тавсияси истеъмолчиларга қаратилган: смартфонингизни ҳадеб янгилайверманг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг