Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Стив Возняк «Facebook»дан воз кечди

Стив Возняк «Facebook»дан воз кечди

Фото: «NV.ua»

«Apple» асосчиларидан бири Стив Возняк фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари чиқиб кетиши билан боғлиқ жанжал туфайли «Facebook»дан кетишини маълум қилди. Бироқ у ўз аккаунтини бутунлай ўчириб ташламайди, деб хабар беради «NV.ua».

«Фойдаланувчилар «Facebook»ка шахсий ҳаётининг барча жиҳатларини маълум қилади, компаниянинг бутун даромади шу ахборотга асосланган. Фойдаланувчиларнинг ўзлари бу даромаддан ҳеч нарса олмайди», — дейди Возняк.

«Apple» сифатли маҳсулотлардан пул топади, «Facebook»да эса фойдаланувчиларнинг ўзи компания маҳсулотидир», — қўшимча қилди Возняк.

Эслатиб ўтамиз, бугун Цукерберг ўз айбини тан олди ва ижтимоий тармоқдан ёлғон маълумотларни тарқатиш, ғийбатларни юзага келтириш, хорижликларнинг аралашуви ҳамда ноқонуний равишда фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини олиш каби ғаразли мақсадда фойдаланишаётгани учун узр сўради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг