Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сунъий интеллект айтганингизни чизади

Сунъий интеллект айтганингизни чизади

Tумшуғи калта, қора қанотли сариқ қушча. Сунъий интеллект ижоди.

Фото: «Microsoft»

«Microsoft» компанияси сунъий интеллект базасида ишлаб чиққан технология матнга қараб расм чизади (масалан, тумшуғи калта, қора қанотли сариқ қушча).

GAN (Generative Adversarial Network) деб номланувчи бу технология машина ўқишнинг икки моделини бирлаштиради: бири матнга қараб расм чизса, иккинчиси унинг қанчалик ўхшаганига баҳо беради. Бу тандем расм сифатини оширишда муҳим рол ўйнайди.

Матнни расмга айлантириш технологияси дизайнер ва рассомларга эскизлар яратишда қўл келиши мумкин. Лойиҳа муаллифларининг фикрича, катта ҳисоблаш воситалари жалб этилса, бу алгоритм сценарий бўйича анимацион филмлар яратиши ҳам мумкин экан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг