Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сунъий интеллект биринчи бор тест синовларида одамни ортда қолдирди

Сунъий интеллект биринчи бор тест синовларида одамни ортда қолдирди

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Хитойнинг «Alibaba Group» компанияси ўқилган материалларни тушуниш бўйича ўтказилган тестда инсонни ортда қолдирган сунъий интеллект моделини яратди, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

«Bloomberg» маълумотларига кўра, Стенфорд университети (АҚШ) томонидан ишлаб чиқилган тест — машинанинг ўқиган нарсаларни тушуниш борасидаги қобилиятларини баҳолашда энг нуфузли усулларидан бири ҳисобланади. У ўз ичига «Википедиа» онлайн-энциклопедиясидаги 500 та мақола асосида тузилган 100 мингдан ортиқ саволни жамлаган. Тест катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлашга ҳамда қўйилган саволларга жавоб беришга қодир машиналарни аниқлашда ёрдам беради.

Тадқиқот натижаларига кўра, сунъий интеллектнинг кўрсатгичи 82,4 фоизни ташкил этган. Одамлар томонидан ўрнатилган марра эса 82,3 эди. «Alibaba»нинг маълум қилишича, бу каби синовда машина биринчи марта одамларни ортда қолдирган. Буни амалга оширишда «Microsoft» компанияси томонидан ишлаб чиқилган сунъий интеллект ёрдам берди. 

Сунъий интеллект дейилганида одам томонидан ўрнатилган дастур орқалигина эмас, балки ўзини ўзи мустақил такомиллаштириб бора оладиган мураккаб тизим тушунилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг