Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сунъий интеллект бўйича махсус режим ташкил этилади — Ҳукумат қарори

Сунъий интеллект бўйича махсус режим ташкил этилади — Ҳукумат қарори

Ҳукумат қарори (717-сон, 29.11.2021 й.) билан Сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ махсус режим IT-паркнинг алоҳида бўғини бўлиб, у ерда алоҳида ҳуқуқий енгилликлар яратилади ва юридик шахслар ва илмий ташкилотлар томонидан дастурий маҳсулотлар тажрибадан ўтказилади ва амалиётга жорий қилинади.

Махсус режим иштирокчиси бўлиш учун талабгорлар IT-паркнинг махсус веб-платформаси орқали ариза топширади.

Аризалар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 5 иш кунида дастлабки техник экспертизадан ўтказилади.

Эксперт кенгаши ва Мувофиқлаштириш комиссияси хулосалари асосида вазирлик талабгорларни иштирокчи сифатида рўйхатга олиш ёки рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Махсус режим иштирокчилари ўз ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга сарфланган харажатлари давлат томонидан компенсация қилинади.

Шунингдек иштирокчиларга тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумот ҳамда ҳужжатларни, шахсга доир эгасизлаштирилган маълумотларни вазирлик, идора ва ташкилотлардан олиш ҳуқуқи берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг