Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сунъий қон яратилди

Сунъий қон яратилди

Фото: «Аргумент»

Сент-Люисдаги Вашингтон университети тиббиёт мактаби тадқиқотчилари гуруҳи «Erythromer»ни — инсон қонини икки кунгача алмаштириб туришга қодир суюқлик яратди, деб хабар беради «Hi-News».

«Erythromer» яратувчиларининг таъкидлашича, ихтиро инсон қони ўрнини босувчи суюқлик эмас, балки вақтинчалик қон айланишини таъминловчи восита, холос. У фақатгина кислороднинг инсон организми ҳужайраларига етказиб бериш билан шуғулланади.

Ҳозирда бу турдаги восита мавжуд — бу биринчи навбатида рекомбинаантланган гемоглобин ва перфтор углеродлар. Бироқ мазкур воситалар салбий оқибатларга, жумладан, аллергик реакциялар, ҳатто тўқималарнинг жароҳатланишига ҳам олиб келади.

«Erythromer» эса юқорида санаб ўтилган камчиликлардан ҳоли ва ўзида кукун шаклида чиқариладиган инсон гемоглобинини сақлайди. Уни «фаоллаштириш» учун алоҳида эритма зарур бўлади (фавқулодда ҳолатларда «физраствор»нинг ўзи ҳам бўлаверади).

Шунингдек, уни оддий қондан фарқли ўлароқ, ташиш, сақлаш осон. Сақлаш муддати 6 ойни ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг