Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инновацион ривожланиш вазирлиги Сурхондарёдаги мактабларга Q-Box ускунасини ўрнатмоқда

Инновацион ривожланиш вазирлиги Сурхондарёдаги мактабларга Q-Box ускунасини ўрнатмоқда

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Сурхандарё туманидаги 100 та мактабни ўрганиб чиқиб, Q-Box ускунасини қўйиш имкониятларини аниқлади. 20 декабрь куни Термез шаҳрининг Солиобод маҳалласидаги 6-ўрта мактабида Q-Box муваффақиятли ўрнатилди. Янги йилгача вилоятдаги 20 та мактабга мазкур мослама ўрнатилиб, ўқувчиларга топширилиши режалаштирилган.

Q-Box – республикамизнинг чекка ҳудудларидаги мактаблар, коллежлар ОТМлар ва бошқа таълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчи ҳамда талабаларга Wi-Fi тизими шаклида таълим дастурларини ва маълумотлар базасини ўз ичига олган улкан контентдир. Унга компьютер, смартфон, планшет, ноутбук орқали Wi-Fi каби уланиб, ўзи истаган ресурслардан фойдаланиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, ускуна интернетга уланмасдан туриб, айнан ушбу тармоқ бера оладиган маълумотларга эга бўлиш имконини беради.

Мавжуд ресурсларнинг бари махсус ишчи гуруҳнинг тасдиғидан ўтган, текширилган ва миллий қадриятларимиз нуқтаи назаридан хавфсиз саналади. Бундан ташқари, Q-Box’да инглиз, рус, француз, немис, корейс, хитой ва бошқа тилларни ўргатувчи замонавий интерактив курслар, таржимонлар, энциклопедиялар ва бошқа керакли ўқув курслари ҳам мавжуд.

Q-Box мактаб ўқувчиларнинг дарслик билан боғлиқ муаммоларини ечишда ҳам ёрдам беради. Чунки унда барча синфларга оид китобларнинг электрон нусхаси мавжуд. Маълумот учун Internet Q-Box мосламаси Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий Кутубхонасидаги мавжуд адабиётларнинг босма шаклидаги барча манбаларини ўзида жамлай олади.

Лойиҳанинг иккинчи босқичи – EDUBOOK ускунаси билан мактабларни жиҳозлашдир. Персонал компьютерлар нархларининг юқорилиги, кўп мактабларда, айниқса, қишлоқ жойларида моддий-техник базанинг етишмаслигига олиб келмоқда. Натижада, болаларнинг юқори технологиялар ёрдамида интерактив илм олиш жараёни кечикиб, айнан шу соҳада ривожланишда ортда қолмоқдамиз. Арзон ва айнан болаларнинг илм олиши учун мослаштирилган махсус дастурли EDUBOOK компьютерлари айни муаммони ечишга қаратилган. Ушбу компютерларда астрономия, геометрия ва чизмачилик, географияга алоқадор 3D чизмалар, махсус лабаратория ишлари ва энг асосийси, болалар учун рақамли кодлаш дастурлари ўрнатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг