Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тадбиркорлик бўйича жаҳон чемпионати энди Ўзбекистонда!

Тадбиркорлик бўйича жаҳон чемпионати энди Ўзбекистонда!

Фото: IT-Парк

IT-Парк, The Global Educational & Leadership Foundation (tGELF, Hindiston) ва Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги Entrepreneurship World Cup 2020 (EWC)  танловининг миллий босқичига қабул эълон қилмоқда.

Entrepreneurship World Cup 2020 (Тадбиркорлик бўйича жаҳон чемпионати) аризалар қабули учун очилди. 2019 йилда ушбу танловда дунёнинг 187 мамлакатидан 102 мингдан зиёд тадбиркорлар иштирок этдилар.

Жорий йилда EWC янада йирик кўриниш олади. Танлов формати ҳар қандай ривожланиш босқичидаги стартапларни ғоявий палладан бошлаб фаол ўсиш палласига қадар қўллаб-қувватлашни назарда тутади.

Танлов иштирокчиларига ўз лойиҳаларини халқаро даражада намойиш қилиш имконияти берилади. Энг яхши иштирокчиларни 1 миллион АҚШ доллари пул эквиваленти миқдоридаги соврин жамғармаси, шунингдек ҳамкорлардан 70 миллион АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги бонус ва махсус таклифлар кутиб турибди.

EWC танлови – бу совринлар учун курашиш ва етакчи экспертлардан билим олиш, ишчи алоқалари доирасини кенгайтириш, инвестиция жалб қилиш ва халқаро бозорга кириш учун ажойиб имконият.

COVID-19 глобал пандемияси атрофида юз бераётган вазият туфайли танлов сиртқи кўринишда махсус ишлаб чиқилган EWC платформасида ўтказилади. Бу фақат рўйхатдан ўтиш ва маросим ўтказиш учун портал эмас. Платформа виртуал тренинглар, таълим материаллари ва эксперт тавсияларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, ҳар бир рўйхатдан ўтган иштирокчи профессионал ҳамкор сервисларнинг (Google Cloud, Amazon Web Services, Hubspot, Stripe ва бошқалар) жами 25 минг долларни ташкил қилувчи онлайн обуналарига эга бўлади.

Танлов босқичлари:

  • Стартап лойиҳалар 9 августга қадар Entrepreneurship World Cup 2020 платформасида рўйхатдан ўтадилар;
  • Танловнинг миллий босқичи 2020-йилнинг сентябр ойида онлайн кўринишда бўлиб ўтади.


Республика босқичи ғолиблари ўз лойиҳалари тақдимотларини 2020 йилнинг 18–20 октябр кунлари халқаро финалда намойиш қилиш имкониятига эга бўладилар.

Танлов ҳақида батафсил: https://entrepreneurshipworldcup.com/

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг