Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тадбиркормисиз? Электрон тижоратни ривожлантириш бўйича таклифларингиз борми?

Тадбиркормисиз? Электрон тижоратни ривожлантириш бўйича таклифларингиз борми?

Фото: «ITPulse»

Мамлакатимизда электрон тижоратни ривожлантириш учун инфратузилма ва қулай муҳитни шакллантириш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, крипто-валюталар, блокчейн технологиялари ва электрон тижорат бўйича бошқа таклифларни тақдим этиш имконияти яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 22 январида қабул қилинган «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонига кўра Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги электрон тижорат соҳасида махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланган.

АКТ вазирлиги Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда электрон тижорат соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган норматив ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш мақсадида сўров эълон қилди.

Сўров натижалари «Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни тубдан такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқишда қўлланилади.

Сўров жорий йил 16 февралига қадар ўтказилади.

Электрон тижорат ривожига бефарқ бўлмаганлар, ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган барча тадбиркорлар, мутахассисларнинг ўз таклифларини билдиришлари учун қулай фурсат бу.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг