Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тадқиқот: Америкаликлар оммавий равишда «Facebook»ни тарк этмоқда

Тадқиқот: Америкаликлар оммавий равишда «Facebook»ни тарк этмоқда

Фото: «NV.ua»

«Pew Research Center» тадқиқотлари натижаларига кўра, америкалик ўсмирлар «Facebook» ижтимоий тармоғидан воз кечиб, «Snapchat» ва «Instagram»дан фойдаланишга ўтган, деб хабар бермоқда «NV.ua».

Америкадаги 13 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирларнинг атига 51 фоизи «Facebook»дан фойдаланади. Ижтимоий тармоқнинг машҳурлиги 2015 йилги натижалардан 20 фоизга тушиб кетган.

Айни вақтда америкалик ўсмирларнинг аксарияти «YouTube»дан (85 фоиз), «Instagram»дан (72 фоиз) ҳамда «Snapchat»дан (69 фоиз) фойдаланаётгани маълум бўлди.

Аввалги тадқиқот натижаларида ўсмирларнинг 52 фоизи «Instagram»дан фойдалангани аниқланган бўлса, 41 фоизи «Snapchat» ишлатар эди. 2015 йилдаги сўровларга «YouTube» киритлмаган.

«Facebook» даромади кам бўлган оила фарзандлари орасида машҳурлигича қолмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг