Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Талаба кўзи ожизлар учун компьютер яратди

Талаба кўзи ожизлар учун компьютер яратди

Фото: «Uz24.uz»

Ўзбекистонда илк бор кўзи ожиз инсонлар учун махсус компьютер яратилди. Бу ҳақда «Янги давр» дастурида хабар берилди, дея маълум қилди «UZ24» сайти.

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг 3-босқич талабаси Сардор Полвонназиров ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги матнларни Брайл алифбосига ўгирадиган, кўзи ожизларга интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлардан бемалол фойдаланиш имконини берувчи қурилмани ишлаб чиқди.

Ушбу қурилма орқали интернетга кириш тартиби одатий компьютерлардан фарқ қилмайди. Экранда кўринган маълумот эса овозли хабар тарзида уларга етказиб берилади.

Қурилма ўн нафардан ортиқ кўзи ожиз инсонлар иштирокида синовдан ўтказилган. Универистет талабалари томонидан, шунингдек, кўзи ожизлар учун электрон китоб ҳамда инновацион ҳасса ҳам яратилган.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг